"Янги Ангрен ИЭС" АЖ Бош директори лавозимига танлов эълон қилинади

63

ЭЪЛОН

"Янги Ангрен ИЭС" АЖ Бош директори лавозимига танлов эълон қилинади

            Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 14-январдаги ПҚ-4112-сон қарори, Корпоратив бошқарув кодекси, Жамият устави, "Янги Ангрен ИЭС" АЖ ижроия органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари лавозимларига танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тўғрисидаги регламент, шунингдек, "Янги Ангрен ИЭС" АЖ ягона акциядорининг 2026-йил 5-августдаги 3-2026-сон қарори асосида, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида "Янги Ангрен ИЭС" АЖ Бош директори лавозимига очиқ танлов эълон қилинади.

Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган хорижий давлатлар фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Номзодларга қўйиладиган талаблар

тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга ёки юридик ёхуд иқтисодий йўналиш бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

сўнгги ўн йил давомида иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида раҳбарлик лавозимларида камида икки йил узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиш;

акциядорлик жамиятига самарали раҳбарлик қилиш ҳамда қабул қилинаётган қарорлар оқибатлари ва Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиш;

иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш технологиялари бўйича етарли билим ҳамда компетенцияга эга бўлиш;

корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш бўйича амалий тажриба ва билимларга эга бўлиш;

давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари (КПИ)ни билиш;

корхона ҳамда рақобатчилар фаолиятини таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиш;

ўзбек ва рус тилларини эркин билиш, инглиз тилини билиш устунлик ҳисобланади;

Жамиятнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг иқтисодий дастурлари бўйича прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлашни ташкил этиш, тасдиқланган кўрсаткичларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш ҳамда ахборотнинг ишончлилиги ва махфийлигини таъминлаш;

молиявий-хўжалик фаолияти жараёнида келиб тушадиган эътироз ва даъволарни кўриб чиқишни таъминлаш ҳамда уларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал этиш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини мукаммал билиш;

корпоратив бошқарувнинг усуллари ва тамойилларини амалда қўллаш кўникмаларига эга бўлиш;

касбий этика ва хизмат муомаласи маданиятининг юқори даражасига, дипломатик ёндашувга эга бўлиш;

интизомлилик, ҳалоллик, адолатлилик, танқидий фикрлаш, принципиаллик, қатъиятлилик, ташаббускорлик ва масъулиятлилик фазилатларига эга бўлиш;

мураккаб ва фавқулодда вазиятларда тезкор ҳамда асосланган қарорлар қабул қила олиш;

компьютер технологияларидан эркин фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш.

Лавозим вазифалари

Жамиятнинг молиявий-хўжалик ҳолатини яхшилаш ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;

Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, унинг самарали ва барқарор фаолият юритишини таъминлаш;

Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режаларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш;

Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича зарур чораларни кўриш;

ходимларнинг ижтимоий кафолатлари ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш;

амалдаги қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

корхонани ривожлантиришнинг истиқболли режалари, реконструкция ва модернизация дастурлари, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ҳамда ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

мотивацион хат ва батафсил резюме (CВ);

паспорт ёки ИД-картанинг нусхаси;

олий маълумот тўғрисидаги диплом ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаси (ёки Ягона миллий меҳнат тизимидан (ЯММТ) кўчирма);

корхонани ривожлантириш бўйича қисқача концепция (бизнес таклиф);

соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий маълумотнома.

Ҳужжатларни топшириш тартиби ва муддатлари

Ҳужжатлар "Танлов учун" деган белги қўйилган муҳрланган конвертда ёки электрон шаклда қабул қилинади.

Манзил:
Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Нурабод шаҳарчаси, "Янги Ангрен ИЭС" АЖ маъмурий биноси.

Электрон почта:
инфо_янгиангрен@тпп.уз

Маълумот учун телефонлар:
+998 (71) 236-60-84
+998 (70) 645-60-95

            Номзодлардан ҳужжатлар мазкур эълон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) календарь куни давомида қабул қилинади.

            Танлов комиссияси ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунланганидан сўнг 5 (беш) иш куни ичида уларни кўриб чиқади.

            Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган ҳужжатлар ва таклифлар кўриб чиқилмайди.

            "Янги Ангрен ИЭС" АЖ ягона акциядори