KORXONA FAOLIYATINING ASOSIY YO`NALISHLARI VA MAQSADLARI

Корхона тарихи, охирги йилларда эришган ютуқлари

  Корхонанинг ривожланиш тарихи: Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг “Давлат-район электростанцияси”  (ГРЭС)нинг хусусийлаштирилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2001 йилдаги ПФ-2812-сонли “Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштириш туғрисида” фармонига асосан “Yangi Angren IES” акциядорлик жамияти ташкил этилди. 24.02.2001 йилдаги 93-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига ҳамда 24.06.2005 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитасининг 63 к-ПО буйруғига асосан очик акциядорлик жамиятига айлантирилди. 02.08.2005 йилда №0133 билан корхона очик акииядорлик жамияти сифатида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимиятида рўйхатга олинди. Корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш натижасида 15.12.2016 йилда корхона «Ягона дарча маркази” орқали акциядорлик жамиятига қайта расмийлаштирилди. Ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2019 йилдаги №400 сонли "Республика Энергетика тизимига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва муқобил ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш тўғрисида»ги қарорига асосан ишончли бошқарувга берилган ва мавжуд акциялар Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2019 йилдаги №998-сонли «Кўмир саноати корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга асосан «Давлат активларини бошқариш» агентлигига ўтказилган ҳамда «Central Asia Energy» МЧЖ қўшма корхонасига «ишончли бошқарув»га берилган.

     Техник-иқтисодий асосларга ҳамда лойиҳавий кўрсаткичларга кўра корхонада 8 та 300 МВт қувватга эга бўлган энергоблоклар қурилиши мўлжалланган. Яъни 1-навбатда 4 энергоблок ва 2-навбатда яна 4 энергоблок, лекин маълум бир сабабларга кўра 8-энергоблок курилиши тугалланмай қолган. №6 энергоблок 2016 йилда консервация қилинган. Ҳозирги кунда 6 энергоблок эксплуатация қилинмокда.

Жорий лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати - 12 561,8 млн.кВт*соат/йил.

Белгиланган қувватлардан фойдаланиш вақти - 5 500 соат.

             Шартли ёқилғининг солиштирма сарфи -354,7 грамм/кВт*соат.

           Асосий ёқилғи табиий газ, Ангрен (БОМСШ Б-1 0-50), Шарғун (СССШ, ССШМО) ва Майкубин (Б-3) кўмири, мазут.

     Корхонада юкори каллорияли импорт (Қозоғистон) кўмир ёқилиши хисобига табиий газ иқтисод қилина бошлади. Бу эса станция тўлик кўмир махсулотида ишлаши учун шароит яратилиб шуни ҳисобига эса иктисод килинган табиий газ Республика иктисодиётининг бошка саноат соҳаларига йўналтирилишига замин яратмоқда.

Мавжуд ишлаб чиқарши кувватларидан фойдаланиш ҳолати

        Корхонанинг ишлаб чиқариш кувватидан фойдаланиш ҳолати кўрсатилади. Бунда корхонанинг фаолият йўналишидан келиб чикиб, қувватидан фойдаланиш даражаси (фоизи). шунингдек, махсулотлар кесимида, мавжуд қувватдан максимал даражада фойдаланишга эришиш имконини бермаётган омиллар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар батафсил ёритилади.

            электр энергияси - 1227МВт. 54,6%,

            иссиклик энергияси - 165Гкал*ч

Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражаси

Маҳсулот

номи

Ўлчов бирлиги

Қуввати

Қувватдан фойдаланиш

2019 й.

%

2020 й.

%

1

Элеқтр энергияси

Млн.кВ.ч

11 550

6 309,3

54,6

5 717,8

49,5

2.

Иссиқлик энергияси

ГКал*ч

160 000

178 254

111,4

172 600

107.87