“Янги-Ангрен ИЕС” акциядорлик жамиятининг 220/500 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасида жойлашган электр ускуналари ҳамда релели ҳимоя панеллари тепловизор ёрдамида мониторингдан ўтказилмоқда.
Мазкур жараён электр жиҳозларининг техник ҳолатини масофадан туриб аниқлаш, яширин нуқсонлар ва ортиқча қизиш ҳолатларини эрта босқичда аниқлаш ҳамда авариявий вазиятларнинг олдини олишга қаратилган. Тепловизор назорати натижасида контакт бирикмалари, шина ва кабел уланиш жойлари, кучланиш остидаги элементлар ҳамда релели ҳимоя қурилмаларининг ишлаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган носозликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Шунингдек, олиб борилаётган профилактик диагностика ишлари электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнининг узлюксизлиги ва ишончлилигини таъминлаш, ускуналарнинг хизмат муддатини узайтириш ҳамда техник йўқотишларни камайтиришга хизмат қилмоқда.

“Янги-Ангрен ИЕС” корхонасида замонавий диагностика усулларини жорий этиш орқали энергоблоклар ва ёрдамчи қурилмаларнинг барқарор ишлаши таъминланмоқда. Корхона мутахассислари томонидан амалга оширилаётган тизимли мониторинг ишлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва истеъмолчилар учун узлюксиз электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган.
“Янги-Ангрен ИЕС” АЖ Матбуот хизмати