“Янги-Ангрен ИЕС” АЖда сайёр қабул ўтказилди

404

“Янги-Ангрен ИЕС” АЖда “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳамда корхона раҳбарияти иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Мазкур тадбир ходимлар билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммо ва таклифларини жойида ўрганиш ҳамда ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди. Сайёр қабул жараёнида ходимлар меҳнат шароитларини яхшилаш, иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя, кадрлар масалалари, хавфсизлик техникаси ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларига оид мурожаат ва таклифларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан атрофлича ўрганилди, айрим масалалар юзасидан жойида тушунтиришлар берилди, қўшимча вақт талаб этиладиган мурожаатлар эса белгиланган тартибда ижрога йўналтирилди. Тадбир якунида билдирилган барча мурожаатлар назоратга олиниши ҳамда уларнинг ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилиши қайд этилди. Шунингдек, келгусида ҳам бундай сайёр қабулларни мунтазам равишда ўтказиш режалаштирилгани маълум қилинди.

“Янги-Ангрен ИЕС” АЖ Матбуот хизмати