Эълон

1191

 

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 76-1-моддаси талабларини амалга ошириш мақсадида “YANGI ANGREN IES” АЖ Кузатув кенгаши таркибига 2 (иккита) мустақил аъзо танлов асосида жалб этилади.

Номзодлар ўз аризаларини эълон қилинган кундан бошлаб
 10 (ўн) календарь куни ичида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:

ариза (эркин шаклда);

резюме (CV);

паспорт нусхаси;

диплом нусхаси;

камида 5 йиллик энергетика соҳасида иш тажрибаси мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома;

танлов ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилиши лозим бўлган бошқа қўшимча ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатлар Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартибда атрофлича кўриб чиқилади ва номзодларнинг профессионал салоҳияти ҳамда қонунчиликда назарда тутилган мезонларга мувофиқлиги баҳоланади.

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

Олий маълумотга эга бўлиши;

Камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши, айниқса энергетика соҳасида амалий фаолият юритган бўлиши алоҳида устунлик ҳисобланади;

Ҳалоллик, масъулият ва корпоратив бошқарувнинг замонавий талабларига мос касбий кўникмаларга эга бўлиши.

Таклифлар ва ҳужжатлар Жамият жойлашган манзил: Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Нуробод шаҳрига ёки электрон тарзда info_yangiangren@tpp.uz манзилига юборилиши мумкин. Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 71) 236-60-84 ички номер 24-491