Иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлар цехида комплаенс соҳаси бўйича семинар ўтказилди

10

«Янги Ангрен ИЭС» АЖ Комплаенс хизмати томонидан Иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлар цехи раҳбар ва ходимлари иштирокида «ISO 37301:2021 “Комплаенс бошқарув тизимлари” халқаро стандарти, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ҳамда жамиятнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати талабларининг амалиётда қўлланилиши» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда ISO 37301:2021 ва ISO 37001 халқаро стандартларининг асосий талаблари, комплаенс бошқарув тизимини жорий этишнинг аҳамияти, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда раҳбар ва ходимларнинг мазкур соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида Иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлар цехи фаолиятига хос бўлган назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика ускуналарини харид қилиш, метрологик текширувлар, автоматика тизимларини техник хизмат кўрсатиш, электрон компонентлар ҳаракати, пудрат ташкилотлари билан ҳамкорлик ҳамда техник ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган коррупция хавфлари муҳокама қилиниб, уларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Семинар якунида иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, қонунчилик ва ички корпоратив ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилиш, комплаенс маданиятини янада юксалтириш ҳамда корхонада очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларини мустаҳкамлашнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.