2-Қозон-турбина цехида комплаенс маданиятини юксалтиришга қаратилган семинар ташкил этилди

7

«Янги Ангрен ИЭС» АЖ Комплаенс хизмати томонидан 2-Қозон-турбина цехи раҳбар ва ходимлари иштирокида комплаенс бошқарув тизимини такомиллаштиришга бағишланган навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди. Семинарда ISO 37301:2021 «Комплаенс бошқарув тизимлари» халқаро стандарти, Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ва «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунлари ҳамда жамиятнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати талабларини амалиётга самарали татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилди. Иштирокчиларга раҳбар ва ходимларнинг комплаенс соҳасидаги масъулияти, ҳалоллик тамойиллари ва коррупциянинг олдини олиш механизмлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида 2-Қозон-турбина цехи фаолиятига хос бўлган коррупция хавфлари таҳлил қилиниб, уларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, ички назорат тизимини мустаҳкамлаш ҳамда шаффоф бошқарув тамойилларини янада кенг жорий этиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, комплаенс маданиятини юксалтириш ва қонунчилик талабларига оғишмай риоя қилиш барқарор фаолиятнинг муҳим омили эканлиги алоҳида таъкидланди.