1-Қозон-турбина цехида комплаенс соҳаси бўйича семинар ўтказилди

232

«Янги Ангрен ИЭС» АЖ Комплаенс хизмати томонидан 1-Қозон-турбина цехи раҳбар ва ходимлари иштирокида «ISO 37301:2021 “Комплаенс бошқарув тизимлари” халқаро стандарти, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ҳамда жамиятнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати талабларининг амалиётда қўлланилиши» мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда ISO 37301:2021 стандартининг асосий талаблари, комплаенс бошқарув тизимининг аҳамияти, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда раҳбар ва ходимларнинг мазкур соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Семинар давомида 1-Қозон-турбина цехида таъмирлаш ишларини ташкил этиш, эҳтиёт қисмлар ва материаллар ҳаракати, техник назорат, шартномалар ижроси ҳамда кадрлар билан боғлиқ жараёнларда юзага келиши мумкин бўлган коррупция хавфлари муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, комплаенс маданиятини янада юксалтириш, ички назорат механизмларини кучайтириш ва қонунчилик ҳамда ички корпоратив ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.