«Янги Ангрен ИЭС» АЖ Комплаенс хизмати томонидан Гидротехник иншоотлар цехи раҳбар ва ходимлари иштирокида «ISO 37301:2021 “Комплаенс бошқарув тизимлари” халқаро стандарти, Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ва «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунлари ҳамда жамиятнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати талабларининг амалиётда қўлланилиши» мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда комплаенс маданиятини юксалтириш, коррупция хавфларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда раҳбар ва ходимларнинг мазкур соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида гидротехник иншоотлар цехи фаолиятида учраши мумкин бўлган коррупциявий хавфлар таҳлил қилиниб, уларни бошқаришнинг амалий механизмлари, ички назорат тизимини кучайтириш, қонунчилик ва ички корпоратив ҳужжатлар талабларига қатъий риоя этиш, шунингдек ISO 37301:2021 стандарти асосида комплаенс бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

