Айни кунларда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида электр стансияларида ишлаб чиқариш жараёнлари ва техник назорат ишлари янада кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда. Жумладан, Янги-Ангрен иссиқлик электр стансиясида ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини ҳаво линиялари орқали барқарор узатишни таъминлаш мақсадида 220/500 кВ кучланишли ҳаво электр қурилмалари малакали мутахассислар томонидан доимий равишда назорат қилинмоқда. Барча технологик жараёнлар белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилмоқда.
“Янги-Ангрен ИЕС” АЖ Матбуот хизмати