"Янги-Ангрен ИЕС" АЖ Бош директорининг 14-январ Ватан ҳимоячилари кунига байрам табриги

273

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз юртдошлар!

Сизларни 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу сана юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва давлатимиз барқарорлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган барча мард ва жасур инсонларга бўлган юксак ҳурмат ва эътироф рамзидир. Бугунги кунда Ватан ҳимояси нафақат ҳарбий бурч, балки ҳар бир соҳада масъулият билан меҳнат қилиш, юрт равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилиш орқали ҳам намоён бўлмоқда.

“Янги-Ангрен ИЕС” акциядорлик жамияти жамоаси ҳам мамлакатимиз энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт барқарорлиги ва аҳоли фаровонлиги йўлида шарафли меҳнат қилмоқда. Сизларнинг касбий маҳоратингиз, фидойилигингиз ва Ватанга садоқатингиз таҳсинга лойиқдир. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Юртимиз осмони доимо мусаффо, келажагимиз порлоқ бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

Тоғмамат Сайдуллаевич Ражабов

“Янги-Ангрен ИЕС” АЖ Бош директори