"Yangi Angren IES" AJ танлов эълон қилади
ESG йўналиши бошлиғи
ESG бўйича етакчи мутахассис
Танлов таклифи қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши керак:
- номзоднинг резюмеси;
- номзод дипломининг нусхаси;
- малака сертификатининг нусхаси;
- белгиланган ҳужжатларга мувофиқ тақдим этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар
ESG йўналиши бошлиғи
Асосий талаблар:
• Иқтисодиёт, экология, энергетика, барқарор ривожланиш, менежмент ёки тегишли мутахассисликлар бўйича олий маълумот.
• Барқарор ривожланиш, экология, корпоратив бошқарув ёки энергетика соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибаси.
• ESG халқаро стандартлари ва амалиётларини билиш (GRI, SASB, TCFD, CDP ва бошқалар).
• ESG стратегиясини ишлаб чиқиш ва компанияда ESG жараёнларини жорий этиш кўникмалари.
• Давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва рейтинг агентликлари билан ўзаро ҳамкорлик тажрибаси.
• Жамоани бошқариш, режалаштириш ва вазифалар бажарилишини назорат қилиш қобилияти.
• Инглиз тилини Upper-Intermediate даражасидан паст бўлмаган даражада билиш.
• Аъло даражадаги коммуникатив ва таҳлилий кўникмалар.
Вазифалар:
• Компаниянинг ESG стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
• ESG бўйича миллий ва халқаро даражадаги ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш.
• ESG мутахассислари жамоасини бошқариш.
• Компаниянинг иқлим ва экологик мақсадлари бажарилишини мониторинг қилиш.
• ESG масалалари бўйича инвесторлар, ҳамкорлар ва тартибга солувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик.
ESG бўйича етакчи мутахассис
Асосий талаблар:
• Иқтисодиёт, экология, энергетика, барқарор ривожланиш ёки турдош йўналишлар бўйича олий таълим.
• Барқарор ривожланиш, экология ёки таҳлил соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси.
• ESG тамойиллари ва халқаро ҳисобот стандартларини билиш.
• Таҳлилий материаллар ва ҳисоботларни тайёрлаш тажрибаси.
• Инглиз тилини Intermediate ва ундан юқори даражада билиш.
• Катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш қобилияти ва жамоавий ишлашга тайёрлик.
Вазифалар:
• Компаниянинг ESG маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш.
• ESG бўйича ҳисоботлар ва тақдимотлар тайёрлаш.
• Барқарор ривожланиш соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.
• ESG кўрсаткичларининг бажарилишини мониторинг қилиш.
• Стратегик вазифаларни амалга оширишда ESG йўналиши раҳбарини қўллаб-қувватлаш.
Юқоридаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда конвертда 22.09.2025-йил соат 15:00 гача қуйидаги манзилга юборинг:
Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Нуробод шаҳри ёки info_yangiangren@tpp.uz электрон шаклда.
Қўшимча маълумотларни телефон орқали олишингиз мумкин
Коммутатор 71 645-60-95; 71 236-60-84 ички. 24 2-33.