“Yangi Angren IES” АЖда амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар

2700

      "Yangi Angren IES" АЖ Оҳангарон вохасида жойлашган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ягона энергетика тизимига киради. ИЭС Ўзбекистон Республикасининг Фарғона водийси, Тошкент шаҳри, Ангрен шахар ва Олмалиқ саноат худудини электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган.

      Бугунги кунга қадар лойиҳа кўзланмаган  юқори калорияли кўмирни (Қозоғистон Республикаси) ёқиш бўйича тажриба тўпланди, бунинг натижасида энергоблокларининг иқтисодий самарадорлиги ва ишончлилиги ошди. 2022 йил учун электр энергияси ишлаб чиқариш 4 709 690,88 минг кВт/соатни ташкил етди , 2021 йилда эса 3 909 195,5 минг кВт/соатни ташкил этган. Бу эса 2021йилга нисбатан  қувватлар ўсиши 800 минг кВт/соат ошганини кўрсатади. "Yangi Angren IES" АЖ  2022-йилда ИЭС энергетика қурилмаларини капитал ва ўрта таъмирлаш графигига кўра, 2-сонли энергоблок капитал таъмир  ва 3- сонли энергоблок ўрта таъмир  қилинди.

Таъмирдан олдинги ва кейинги асосий техник –иқтисодий кўрсаткичлар

Кўрстакичлар номи

Завод

маълумотлари

Таъмирдан

олдин

Таъмирдан

кейин

Қувват, МВт

300

180

200

Шартли ёқилғи сарфи, г/кВт.с

354,7

457,8

443,5

 

  Ишлаб чиқаришдаги масалалар

- Маҳаллий  ва ишлаб чиқарувчилар корхоналар билан тутун сўрғич ва багерний насослари эҳтиёт қисмларини  (дымосос, багерные насосы) харид қилиш бўйича шартномалар тузилди.

- Табиий газни ҳисобга олиш бўйича амалдаги ГОСТ бўйича 1,2- ГТП (газ тақсимлаш пункти) ларда реконструкция ишлари олиб борилди.

- Ёқилғи таъминоти ускуналари таъмирланди, 2000 метрдан ортиқ конвейер ленталари  харид қилинди ва алмаштирилди, 40 фоиздан ортиқ  конвейер ленталарининг валиклари алмаштирилди.

- Станция автопарки капитал таъмирланди, ШАНТУИ СД 32 булдозери, вилкали юк машинаси, олд юк кўтарувчи машина сотиб олинди, иккита булдозер капитал таъмирдан чиқарилди, автопарк учун эҳтиёт қисмлар, шиналар, аккумуляторлар, радиаторлар ва бошқалар харид қилинди, учта КРАЗ самосваллари тикланиб ишга туширилди.

- барча энергоблоклар  ШШУлари (шлакларни чиқариш ускунаси)  учун янги редукторлар сотиб олинди;

- Ø530х12 мм ўлчамдаги, жами 2832 м узунликдаги 1-4-сонли КҚҚ (кул қурум қувури) алмаштирилди;

- асосий бинога ЛП-040-1К ва ЛП-0621К маркадаги иккита янги лифт ўрнатилди;

- қозонлар 12Х1МФ  Ø32х6мм  ўлчамдаги 11,5 тонна қозон қувурлари сотиб олинди;

- қозонлар  учун  ст.20  Ø32х6мм ўлчамдаги 11,0 тонна қозон қувурлари сотиб олинди;

- тегирмон вентиляторлари учун АОДС-630-10У1 (630квт, 600 айланиш, 6000В) типдаги 6 та электродвигателлар сотиб олинган;

- тутун сўрғич ДОД-41-500 учун 03.8262.036-02 чизмага асосан 2 дона йўналтириувчи кураклар(тўплам) сотиб олинди;

- тутун сўрғич  ДОД-41-500 учун 2 дона юргазувчи қисм ва пластинкали муфта сотиб олинди;

- 2700/6350/590 типдаги тегирмон вентиляторлари учун ўнг тарафлама айланувчи  5 дона роторлар сотиб олинди;

- 2700/6350/590 типдаги тегирмон вентиляторлари учун чап тарафлама айланувчи  5 дона роторлар сотиб олинди;

- ПТН 1135-340-40 насоси учун 42 дона эҳтиёт қисмлар сотиб олинган;

- АО2-20-83-12МУ1 типдаги 1 дона асинхрон электродвигатели сотиб олинган;

- автоматлаштириш ва назорат –ўлчаш асбооблари учун эҳтиёт қисмлар сотиб олинди;

- 03.8210.81 чизмага асосан тутун сўрғич  ДОД-41-500 учун  4 дона ишчи колесолар (тўплам) сотиб олинди;

- К-300-240ЛМЗ маркали буғ турбинаси учун 42 дона  эҳтиёт қисмлар сотиб олинган;

- сотиб олинган янги ПСМ-2-4 УҲЛ типдаги 1 дона мой тозалагич ўрнатилди;

- ПТН 1135-340 учун 1 дона оқим қисми тўплами билан сотиб олинди;

- Р-65, Р-50 маркали рельслардан 500 метрдан сотиб олинган;

   Барча айланма механизмлар ишининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида АГАТ-М-ГИАМЕХ-200 маркали тебраниш ўлчаш мосламаси харид қилиниб, тебраниш ростлагичлар гуруҳи ҳам шакллантирилди.

- Ангрен ва Оҳангарон йўналишларида кундузги ва вахта ходимларини етказиб бериш учун 2 та янги автобус харид қилиш бўйича шартнома имзоланди;

- 2023-2025-йилларда қозонхоналарнинг электрофильтрларини модернизация қилиш, унумдорликни 98,5 фоизга етказиш режалаштирилган.

- Мавсумий техник сув таъминоти учун Оҳангарон дарёси бўғзида насос станцияси қуриш режалаштирилган, айни пайтда пудратчини аниқлаш бўйича тендер эълон қилинган.

Ижтимоий масалалар, кадрлар билан ишлаш  - оператив ва таъмирлаш техник ходимлар учун ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрстакичлар бўйича мунтазам ўқув олиб борилади. Станцияси қуйидаги йўналишлар бўйича таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ва муҳандислик ходимлари билан тўлиқ таъминланган:

- 2234 киши техник –иқтисодий ўқув курсидан ўтган –киши/соат;

- ёнғин-техник тайёргарлик камида 213 киши;

- "ВИТИМ" симуляторида 287 кишига машғулот ўтказиш;

- цехларнинг  баённомалари асосида ходимлар малакасини ошириш журнали жорий этилиб, рўйхатдан ўтказилиб борилади;

- тузилган йиллик жадвал ва тасдиқланган дастурлар асосида станция ходимларининг техник-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича машғулотлар ўтказилмоқда;

- станция буйруғи  асосида цехлар мутахассислари билан биргаликда коллеж ва олий ўқув юртлари тарбияналувчилари учун ишлаб чиқариш бўйича ўқув- машғулотлари ўтказилмоқда;

- ходимларнинг қиш шароитида, кескин совуқ шароитида ишлашга сафарбарлик тайёргарлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар кўрилди;

- жадвалга мувофиқ содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни бартараф этиш учун тезкор ходимлар учун фавқулодда вазиятлар ва ёнғинга қарши ўқув машғулотлари ўтказилди;

- ишларни бажариш жараёнида тезкор ва таъмирлаш техник ходимлар учун мақсадли йўриқномалар мунтазам равишда ўтказилади.

- станция ходимлари барча зарур ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган ва охирги пайтда қуйидагилар сотиб олинган:

1. Пояфзал-резина этиклар - 695 жуфт

2. Пояфзал болотний этиклар - 4 жуфт

3. Ўрта қўнжли эркаклар пойафзали - М-107 - 700 жуфт

4. Ўрта қўнжли аёллар пойафзали М-107- 205 жуфт

5. Юқори қўнжли эркаклар пойафзали М-01 - 713 жуфт

6. Стропальшиклар учун учун металл қопламали баланд қўнжли эркаклар этиклари М-01э. p. 55 жуфт

7. Иссиқ кийим 1 140 комп

8. Махсус иш кийимлари ИТР (+ишчи) 1681 комп

9. Деми-мавсум костюми (костюм+ комбинат) 24 комп

10. Кислота ҳимоя костюми 48 комп

11. Пайвандчи учун ишчи костюм 53 дона

12. Ишчи халат  249 дона

13. Хавфсизлик ёпиқ кўзойнаклари 200 дона

14. Ҳимоя шитоклари 72 дона

15. Пайвандчи учун шитоклар 65 дона

16. Газ филтри -8 дона

17. Газ ниқоби- 70 дона

18. Полимер қопламали  қўлқоплар -2000

19. Қурилиш ҳимоя каскалари -510 дона

20. Каучукли қўлқоплар КЩС -106 жуфт

21.Махсус фартуклар КЩС -32 жуфт

22. Берушилар - 200 жуфт

       Маъмурий ва умумий станция ёрдамчи биносининг мебелларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Интернет ресурсларидан бепул фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш устахоналари учун Интернетга кириш имконига эга  компютерлар сотиб олинди.

        Маиший бинонинг душ хоналари таъмирланди, бугунги кунда ёқилғи узатиш цехининг душхоналариниларида косметик таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, станция ҳудудида ошхоналар фаолият юритилагн бўлиб, кундузги ва сменали ходимларни иссиқ овқат билан таъминламоқда.

        Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳар йили станция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, шунингдек, станция ҳудудида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан жиҳозланган тиббиёт маркази иш олиб бормоқда.

Иш Ҳақи ҳақида маълумот

         2022 йилда станция учун Мехнатга тўлов фондди 87 750 119 минг сўмни, бу эса йил давомида ўртача 1586 донани ташкил этди. Йил давомида ўртача ойлик иш ҳақи 4 551 778 сўмни ташкил этди.

         Иш ҳақи фондига, расмий иш ҳақи, рағбатлантирувчи характердаги тўлов,  муҳим вазифалар учун, иш стажи, озиқ-овқат, мутахассислар учун ортиб бораётган коэффициент, юбилейлар учун, нафақага чиқиш муносабати билан бир марталик, маҳорат учун қўшимча тўловлар, кенгайтирилган хизмат кўрсатиш ҳудуди, иш ҳажмининг ошиши, рационализаторлик таклифлар, синфийлик, сменани қабул қилиш, тунги ишлар, байрамлар, қўшимча иш, дам олиш кунлари, байрамлар учун бир марталик мукофат пули, даволаниш учун молиявий ёрдам, оғир молиявий аҳвол ва таътил кунларига  каби тўловлар киради.

         2022 йил учун 15 июлдан бошлаб иш ҳақининг 12% ўсиши, 01.01.2023 йилдан бошлаб иш ҳақининг 12% ўсиши кузатилди. Бу йил байрам кунлари учун берилган бир марталик мукофат пули  11 024 919 минг сўмни ташкил этди. (Наврўз байрами, Рамазон хайит, Мустақиллик куни, электр энергиясини ишлаб чиқариш режасини амалга оширганлиги учун 2 марта 0,5 лавозим иш ҳақидан, Энергетиклар куни учун).

    8-мартга аёллар учун 553 617 минг.сум.

    Юбилей саналар учун 122 500 минг.сум.

    Нафақага чиқиш муносабати билан бир марталик мукофот 117 487 минг сўм.

    Ўта  муҳим вазифалар учун мукофот 115,370 минг сўм.

    Даволашниш учун моддий ёрдам  35307 минг сўм.

    Оғир шароитлилар учунм моддий ёрдам 1206 минг сўм.

    Бундан ташқари бошқа даромадлар ҳам берилди, жумладан:

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун 2 210 760 минг сўм;

    Станция ишчи-ходимлари фарзандларига  Янги йил совғаси  учун  253 727 минг сўм;

    Яқин қариндошлари вафот этганда дафн қилиш учун моддий ёрдам 29 878 минг сўм;

    Ходим вафот етган ҳолларда моддий ёрдам 7839 минг сўм;

    Станция ходимлари фарзандлари ўртасида ўтказилган мусобақа учун 12 720 минг сўм миқдорида мукофот берилди.

    Касаба уюшма қўмитаси томонидан станция маъмурияти билан биргаликда катта ишлар олиб борилмоқда, жумладан;

   - 2022 йилда Бухорога 49000 минг сўм миқдорида туристик саёҳатлар ташкил етилди.

   - Цирк тамоша қилиш сафар(Ҳумо-аренаг .Тошкент) - 18000 минг сўм;

   - "Наврўз" ва "Энергетиклар куни" ни нишонлаш ва концерт ташкил этиш учун - 48 800 минг сўм;

  - Янги ўқув йилига (биринчи синф ўқувчилари учун)  янги ўқув- қуроллари учун - 24 648 минг сўм;

  - Озиқ-овқат маҳсулотлари (кам таъминланган 162 ишчи учун)-41 348,9 минг сўм;

  - Моддий ёрдам кўрсатилди (180 нафар ишчилар) - 49 140 минг сўм;

  - Спорт мусобақалари иштирокчиларига кийим-кечак, спорт анжомлари ва қимматбаҳо совғалар учун - 17 963 минг сўм;

  - Энергетиклар куни муносабати билан эсдалик совғалар учун -32 540 минг сўм;

  - Республикамиз  санаторияларида дам олиш учун (113 нафар ходим) – 325 179,6 минг сўм.