Стол тенниси

13

Станциямизда меҳнат унумдорлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда жамоада ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстона муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида ишчилар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақалар қизғин руҳда ўтказилмоқда.

Мусобақаларда иштирокчилар нафақат ўзларининг спорт маҳоратини намоён этмоқда, балки ҳалол рақобат, жамоавий бирлик ва юқори кайфият намунасини ҳам кўрсатмоқда. Бу каби спорт тадбирлари ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, ишчанлик руҳини мустаҳкамлаш ва меҳнат самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Барча иштирокчиларга омад, ғолибларга муносиб зафар тилаймиз! Спорт ва соғлом турмуш тарзи йўлидаги бундай ташаббуслар янада кенгайиб борсин!