«YANGI ANGREN IES» акциядорлик жамияти
Кузатув кенгашининг йиғилиши баённомаси.
Тошкент ш. 03.09.2020 й.
Кузатув кенгаши йиғилиши сўровнома билан 03.09.2020 йил соат 17-00 да бўлиб ўтди.
Йиғилишда Кузатув кенгаши аъзоларидан қатнашди:
Жўраев Б.И., Юсупов Р.П., Халиков З.Я., Насиров М.М., Назаров Н.К., Мухтарова Д.Ф., Рахматов А.Х.
Таклиф қилинганлар: Питько В.Ю. - Жамият бош директори вазифасини бажарувчи, А.Қодиралиев –бош бухгалтер.
Йиғилишни Б.И. Жўраев олиб борди. У йиғилишда жамият кузатув кенгашига сайланган 9 нафар аъзоларидан 7 нафари қатнашаётганлигини ва йиғилиш ваколатли эканлигини йиғилиш қатнашчиларига маълум қилди.
Шундан сўнг йиғилиш раиси йиғилиш кун тартибидаги масалалар ва йиғилиш регламенти билан таништирди.
Кун тартиби:
1. Жамият ижроя органининг 2019 йил Бизнес режаси асосий кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш.
2. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботини кўриб чиқиш.
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
4. Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодларни кўриб чиқиш.
5. Жамиятнинг 2020 йил молия ҳўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказилиши юзасидан берилган аудиторлик ташкилотларининг таклифини кўриб чиқиш.
6. Жамият акциядорларининг 2019 йил якуни буйича умумий йиғилишини чақириш ва кун тартибидаги масалаларни, овоз бериш бюллитенини ва акциядорларнинг танишиши учун материаллар рўйхатини тасдиқлаш.
Кун тартибидаги биринчи масала - «YANGI ANGREN IES» АЖ ижроия органининг 2019 йил якуни бўйича Бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботи - юзасидан жамият Бош директори в.б. В.Ю. Питько эшитилди. Маърузачи 2019 йил якуни бўйича ижроия органи ҳисоботини ўқиб эшиттирди.
2019 йилда 6 308 283,4 минг кВт/с электр энергияси, 178 254,0 Гкал иссиклик энергияси истеъмолчиларга етказиб берилди. Электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб бериш режага нисбатан 88,8 % ни, иссиклик энергиясини етказиб бериш эса бизнес режага нисбатан 122,9 % ни ташкил килди.
Ҳисобот даврида таъмирлаш-бутлаш ишларига жами 105 690 320,0 минг сўм сарфланди ва бу режага нисбатан 77,2 % ни ташкил килди.
Электр энергияси ишлаб чиқариш учун 420,73 гр/кВт.с. шартли ёқилғи бирлиги белгиланган бўлса, ҳақиқатда ҳам 434,61 гр/кВт.с. ни ташкил қилди.
|
т/р |
Кўрсаткичлар. |
Шартли бирлиги |
Бизнес режа буйича |
Ҳакикатда |
Бизнес режага нисбатан % да |
|
1 |
Электр энергия и/ч |
Минг кВт/с |
7 100 000,0 |
6 308 283,4 |
88,8 |
|
2 |
Иссиклик энергияси етказиш |
Гкал. |
145 000,0 |
178 254,0 |
122,9 |
Махсулот сотишдан тушум 1 480 945 695,0 минг сўмни ёки режага нисбатан 89,0% ни ташкил килди. Жамият 2019 йилни 4 497 488,0 минг сўм соф фойда билан якунлашни режалаштирган ҳолда, 54 952 360,0 минг сўм зарар билан якунлади.
Жамиятнинг дебиторлик қарзлари 01.01.2020 йил ҳолатига 163 620 593,0 минг сўмни ташкил қилди. Қарздорлик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 баравардан кўпроққа ошган. Муддати ўтган дебиторлик қарзлари мавжуд эмас. Жамиятнинг кредиторлик қарзлари 01.01.2020 йил ҳолатига 763 474 749,0 минг сўмни ташкил қилди. Қарздорлик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,7%га ошган.
Берилган ҳисобот бўйича З.Халиков сўзга чиқиб, ижроия органи ҳисоботини маълумот тариқасида қабул қилишни ва тасдиқлаш учун акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этишни таклиф қилди. Таклиф овозга қўйилди.
Овоз бериш натижалари: «Рози»- 7 та овоз, «Қарши» - йўқ, «Бетараф» - йўқ.
Қарор қилинди:
Жамият ижроия органининг 2019 йил якуни буйича хисоботи маълумот тариқасида қабул қилинсин ва тасдиқлаш учун акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этилсин.
Кун тартибидаги иккинчи масала - Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботини кўриб чиқиш юзасидан А.М.Кадиралиев сўз олди ва йиғилиш қатнашчиларига йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва фойда ва зарарлар ҳисоб варағи билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди (ҳисобот илова қилинади).
Масала юзасидан савол ва таклифлар тушмагач масала овозга қўйилди.
Овоз бериш натижалари: «Рози»- 7 та овоз, «Карши» - йўқ, «Бетараф» - йўқ.
Қарор қилинди:
Жамиятнинг 2019 йил якуни якуни бўйича бухгалтерия баланси ва фойда ва зарарлар ҳисоб варағи маълумот тариқасида қабул қилинсин.
Кун тартибидаги учинчи масала - Кузатув кенгашининг жамият умумий йиғилишига ҳисоботини лойиҳасини кўриб чиқиш - юзасидан Б.И. Жўраев эшитилди. Маърузачи 2019 йил якуни бўйича Кузатув кенгаши томонидан қилинган ишлар, ўтказилган йиғилишлар ва унинг ижролари бўйича ҳисобот лойиҳасини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди. Ҳисобот лойиҳаси бўйича савол ва таклифлар тушмади.
Шундан сўнг Кузатув кенгаши аъзолари Кузатув кенгашининг ҳисоботи лойиҳасини маъқуллашни таклиф килди.
Таклиф овозга куйилди.
Овоз бериш натижалари: «Рози»- 7 та овоз, «Қарши» - йўқ, «Бетараф» - йўқ.
Қарор қилинди:
Жамият Кузатув кенгаши ҳисоботи лойиҳаси маъқуллансин ва тасдиқлаш учун акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этилсин.
Кун тартибидаги тўртинчи масала – Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодларни кўриб чиқиш юзасидан Кузатув кенгаши раиси тингланди. Маърузачи Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 11.03.2020 йилда 1395/03-08-сонли хати билан ва «CENTRAL ASIA ENERGY» МЧЖ ҲК томонидан берилган қуйидаги номзодларни таништирди.
Кузатув кенгашига:
- Хаджиханов Борийхон Абирханович – Вазирлар маҳкамаси мутахассиси.
- Мамадалиев Равшанбек Мамадкадирович – Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи.
- Максимкулов Бахтияр Джумаевич – Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи.
- Синдаров Жамшид Нуриддинович – Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси.
- Шодиев Кабул Каюмович – «SFI MANAGEMENT GROUP» МЧЖ ҲК вакили;
- Назаров Нодир Кахарович - «CENTRAL ASIA ENERGY» МЧЖ ҲК Бош деректори;
- Упушев Ерлан Елемесович – «CENTRAL ASIA ENERGY» МЧЖ ҲК маслаҳатчиси.
- Гаибназаров Дилшод Махкамович – «CENTRAL ASIA ENERGY» МЧЖ ҲК молия ишлари бўйича директор;
- Рахматов Алишер Хамзаевич - «CENTRAL ASIA ENERGY» МЧЖ ҲК бош юрисконсульти;
Шунингдек тафтиш комиссиясининг янги таркибига берилган номзодлар ҳам таништирилди. Булар:
- Эргашев Қахрамон Шамсиддинович – Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи;
- Жуланов Камол Жуланович - Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси;
- Мавлянов Арифжон Абдумуминович – Давлат активларини бошқариш агентлиги етакчи мутахассис.
Берилган номзодлар юзасидан таклиф ва эътирозлар тушмагач масала овозга қўйилди.
Овоз бериш натижалари: «Рози»- 7 та овоз, «Қарши» - йўқ, «Бетараф» - йўқ.
Қарор қилинди:
Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига низодлар маъқуллансин ва сайлаш учун акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этилсин.
Кун тартибидаги бешинчи масала – жамият ташқи аудиторини ва унга тўланадиган ҳақ чегарасини белгилаш бўйича жамият бош директори в.б. В.Ю. Питько тингланди. 2020 йил жамият фаолиятини текшириш учун қуйидаги аудиторлик ташкилотларидан таклифлар тушди. «XB FINANS KONSULTING» МЧЖ дан 58,0 млн сўм, «Баланс – Информ- Аудит» МЧЖ дан 46,0 млн сўм, «Назорат-Аудит» МЧЖ дан 50,0 млн сўмлик таклифлар тушди.
Йиғилиш раиси шу ташкилотларнинг рейтинг балларини инобатга олиб акциядорлар умумий йиғилишиги тақдим этишни таклиф қилди.
Мазкур масала буйича бошка савол тушмагач таклиф овозга куйилди.
Овоз бериш натижалари: «Рози»- 7 та овоз, «Қарши» - йўқ, «Бетараф» - йўқ.
Қарор қилинди:
2020 йил жамият фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотларнинг бирини тасдиқлаш учун акциядорлар умумий йиғилишига такдим этилсин.
Кун тартибидаги олтинчи масала – жамият акциядорларининг 2019 йил якуни бўйича умумий йиғилишини чақириш ва кун тартибидаги масалаларни, овоз бериш бюллитенини ва акциядорларнинг танишиши учун материаллар рўйхатини тасдиқлаш юзасидан йиғилиш раиси эшитилди. 2019 йил якунлари бўйича акциядорлар умумий йиғилишни ўтказиш зарурлигини такидлади ва акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиш учун қуйидагиларни таклиф қилди.
- Акциядорларнинг 2019 йил якуни бўйича умумий ҳисобот йигилишини 29.09.2020 йил соат 11:00 да Жамият мажлислар залида ўтказишни.
- Иловага кўра овоз бериш бюллитенларини ва акциядорларга танишиш учун материалларни тасдиқлашни.
- Акциядорлар реестрини акциядорларга маълумот етказиш учун 01.09.2020 йил холатига ва умумий йигилишда катнашиш учун 23.09.2020 йил холатига ёпишни:
- Қуйидаги масалалаларни умумий йиғилиш кун тартибида кўриб чиқишни:
1. Йиғилиш регламенти ва саноқ комиссиясини тасдиқлаш.
2. Жамият ижроия органининг 2019 йил Бизнес режаси асосий кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссияси ҳисоботи ва ташқи аудитор хулосасини кўриб чиқиш.
4. Жамиятнинг корпоратив фаолиятини баҳолаш юзасидан баҳоловчи ташкилот ҳисоботини кўриб чиқиш.
5. «YANGI ANGREN IES» АЖнинг 2019 йил якуни бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини кўриб чиқиш.
6. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
7. Жамият кузатув кенгаши таркибига янги номзодларни кўриб чиқиш.
8. Жамият тафтиш комиссияси таркибига янги номзодларни кўриб чиқиш.
9. « YANGI ANGREN IES» АЖ ижроия органи рахбарини сайлаш (мехнат шартномасини узайтириш).
10. Жамиятнинг 2020 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилоти ва унга тўланадиган ҳақ чегарасини белгилаш масаласини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг бошқарув структурасини тасдиқлаш.
12. Акциядорлар, унинг ҳуқуқий вориси ёки меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдиришни кўриб чиқиш.
Масала овозга қўйилди.
Овоз бериш натижалари: «Рози»- 7 та овоз, «Қарши» - йўқ, «Бетараф» - йўқ.
Қарор қилинди:
1.Акциядорлар умумий йигилиши 29.09.2020 йил соат 11:00да жамият мажлислар залида ўтказилсин ва ўрнатилган тартибда барча зарурий ишлар амалга оширилсин.
2. Овоз бериш бюллетенлари ва материаллар рўйхати 1-2 - иловага кўра тасдиқлансин.
3. Кун тартибидаги масалалар 3 иловага кўра тасдиқлансин.
4. Акциядорлар реестри 01.09.2020 йил ва 23.09.2020 йил холатларига ёпилсин.
|
Кузатув кенгаши раиси: |
|
|
Б.И. Жураев |
_____________________
|
|
Кузатув кенгаш аъзолари: |
|
|
З.Я. Халиков |
_____________________
|
|
Р.П. Юсупов |
_____________________
|
|
М.М. Насиров |
_____________________
|
|
Н.К. Назаров |
_____________________
|
|
|
|
|
Д.Ф. Мухтарова |
_____________________
|
|
А.Х. Рахматов |
_____________________
|