Эълон

1156

“YANGI ANGREN IES” АЖ Корпоратив маслаҳатчи танлаш бўйича танлов эълон қилади

Танлов таклифи қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши керак:

- номзоднинг резюмеси;

- номзоднинг дипломининг нусхалари;

-малака сертификати, қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари;

-корпоратив бошқарувининг малака аттестати, сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари;

-танлов ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.

Номзод учун асосий талаблар:

-олий иқтисодий маълумот;

-корпоратив бошқарув ёки қимматли қоғозлар бозори соҳасида сўнгги ўн йил ичида камида беш йил амалий иш тажрибаси;

-корпоратив бошқарув ёки қимматли қоғозлар бозори соҳаси бўйича етарли маълумотга эга бўлиши;

-корпоратив бошқарув ёки қимматли қоғозлар бозори тўғрисида Қонунчиликни билиш;

-ўзбек ва рус тилларини пухта билиши (инглиз тили рағбатлантирилади).

Юқоридаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ковертда 05.09.2025 йил 15-00 гача қуйидаги манзилга юборинг:

Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Нуробод шаҳрига ёки электрон тарзда info_yangiangren@tpp.uz.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +99890-024-88-03.