Эълон

3537

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги» Низом ижросини таъминлаш мақсадида «Янги Ангрен ИЭС» АЖ ички аудит хизматига сертификатланган ички аудитор танлов асосида ишга қабул қилинади.

 

Танловда иштирок этиш учун номзодлар эълон берилган кундан бошлаб 7 кун ичида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда таклифларини юборишлари керак:

- ариза;

- резюме;

- паспорт ва диплом нусхалари;

- аудитор ва ички аудитор сертификати нусхаси;

- иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар;

- танлов ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.

 

Аудиторлар томонидан берилган таклифлар ўз навбатида жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

– Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумот.

– охирги ўн йилнинг камида икки йилда бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажи;

- энергетика соҳаси ҳақида етарли маълумот;

– аудиторлик бўйича махсус кўникмаларни билиш ва қўллаш қобилияти, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини билиш (қўллаб-қувватланади).

 

Таклифлар бўйича Жамият жойлашган Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани Нуробод шаҳарчасига, интернетдаги info_yangiangren@tpp.uz почта манзилига ёки +99890-024-88-03 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.