8-декабр "Конститутция куни"га бағишланган спорт тадбири

573

2016 йил 8 декабр “Конституция” кунига бағишлаб “Yangi Angren IES” AJ корхонасида байрам муносабати билан жорий йилнинг 30 ноябр куни спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

 Ушбу мусобақада корхона ишчи-ходимларининг 30 та эркак, хамда 10 та аёллари иштирок этдилар.

Мусобақа натижаси аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада 1 ўринни       2-ҚТЦ машинист-обходчик М.А.Қодирова, эркаклар ўртасида 1 ўринни ИАЎЦ эл-чилангари У.Х.Кушимов, 2-ўринни ЭЦ устаси А.А.Суюнов, 3-ўринни ЭЦ электр монтёр Д.О.Абдунабиевлар  ғолиб деб топилиб касаба уюшма қўмитасининг  қиммат бахо совғалари билан тақдирландилар.

 “Yangi Angren IES” AJ касаба уюшма қўмитаси раиси З.С.Носирова