Кўмир ёқилғисида ишловчи «YANGI ANGREN IES» AJ импорт кўмир сотиб олиш бўйича энг яхши таклифлар асосида консалтинг компанияларни танловини ўтказади:
Жаҳон бозоридаги нархлар конъюктурасидан ошмаган ҳолда, “Сариёгоч” темир йўл станциясигача DAP етказиб бериш шартлари асосида, 200,0 минг тонна миқдорда иссиқлик электр станциялари учун фойдаланиладиган,
Б-3 маркали, калорияси 4000-4700 ккал, куллик фоизи 18-28%, намлиги 16-20%, 0-100 ммлик фракцияли импорт кўмирини сотиб олиш бўйича тендер савдолари ўтказиш учун.
Консультантга техник топшириқ:
- кўмирнинг бошланғич нархини аниқлаш;
- тегишли органлар билан биргаликда тендер ўтказиш бўйича хужжатларни ишлаб чиқиш ва келишиш;
- тендерни ташкил қилиш ва ўтказиш.
Консультантга талаблар:
- тендер ўтказиш бўйича 5 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга компания мутахассислари;
- давлат харидларини амалга ошириш хизматини кўрсатиш бўйича махсус ташкилотлар сифатида аккредитациядан ўтганлиги;
- давлат харидлари ҳақидаги амалдаги қонунчилик бўйича тренинглар ўтказиш бўйича сертификатларнинг мавжудлиги.
Тижорат таклифларида қуйидаги хужжатлар мавжудлиги таъминлансин:
- иссиқлик электр станциялари учун импорт кўмир сотиб олиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш учун қатнашувчиларнинг хизмат кўрсатиш нархи (миллий валютада);
- консалтинг компания тўғрисидаги маълумотлар;
- бошқа компаниялардан ушбу компнания ҳақидаги тавсияномалари ёки хулосалари;
- танлов ўтказиш учун тақдим қилинадиган бошқа хужжатлар.
Тижорат такифлари Тошкент вилояти, Ангрен шахар Нуробод шахарчаси, сайт www yangiangrenies.uz эл. адрес yangiangren@mail.ru, оmts.tes.na@ mail.ru, факс: (71) 236 63 49 орқали 2019 йил 7 март соат 16-00 га қадар қабул қилинади
Қўшимча маълумотлар бўйича маъсул шахс Хатамов Фарход Холбоевичнинг қуйидаги телефон рақамига қўнгироқ қилинг: (71) 236-65-25, (+99899) 8908098
Кўрсатилган муддатдан кейин тақдим қилинган хужжатлар қабул қилинмайди.